«Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси сайти ишга туширлди

2020 йил 3-4 январь кунлари Тошкент шаҳрида “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Ушбу конференциянинг мақсади “Умид” жамғармаси битирувчилари ўртасида мулоқот қилишга мўлжалланган амалий майдон яратиш, уларни жамиятдаги ва давлат бошқаруви соҳасидаги кенг кўламли янгиланишлар билан таништириш, улар билан жамият ва давлатни модернизация қилиш дастурларининг самарадорлигини янада ошириш бўйича музокаралар ташкил этиш, хорижий инвестициялар ва инновацияларни жалб етишни кенгайтириш йўлларини муҳокама этиш, шунингдек, битирувчилар билан уларнинг давлат хизматига, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасига, иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларига доимий ишга жалб этиш учун шароит ва имкониятлар яратиш масалаларини муҳокама қилиш ҳисобланади.

Мазкур конференцияни ташкил этиш доирасида “Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ томонидан “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференциясига бағишланган веб-сайт ишлаб чиқилди ва umidconference.uz манзилида Интернет тармоғида ишга туширилди. Ушбу сайт уч тилда (давлат, рус ва инглиз тиллари) фаолият юритмоқда.