“Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ Технопарк резиденти бўлди

“Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (Технопарк) резиденти бўлди.

Технопарк резиденти ҳисобланиб, Марказ 2028 йилнинг 1 январига қадар қуйидагилардан озод этилди:

– давлат мақсадли жамғармаларига барча турдаги солиқларни ва мажбурий тўловларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловларни тўлаш;

– Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қисмлар, йиғиш материаллари, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот учун белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ бож тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлаш.

Сўзсиз, Технопарк резидентига айланганимиз компаниямизга ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш ва ўз мақсадларига эришишда қўшимча имкониятлар беради.