Компания ҳақида

“Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (Марказ) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 18 июндаги 389-сон буйруғига асосан ташкил этилди.

Марказни ташкил этишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги қарорларига мувофиқ топшириқларни ўз вақтида бажариш, шунингдек ахборот технологиялари соҳасида сифатли, рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни ва хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, уларни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш.

Марказнинг асосий кўрсаткичлари бу – лойиҳалар устида ишлаётган мутахассисларнинг тажрибаси бўлиб, улар нафақат янги ёки мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурсларининг лойиҳа ва техник ҳужжатларини ишлаб чиқишади, балки уларни яратиш, жорий этиш, мавжуд тизимлар билан интеграция қилиш ҳамда уларни техник қўллаб-қувватлашдир.

Марказнинг таъсисчилари қуйидагилар:

Марказ хизматларининг хусусиятлари орасида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:

Юқори сифат

Стандартларга мувофиқлиги

Лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш

Фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан фойдаланиш