Хизматлар

IT-консалтинг

Компаниямиз мутахассислари ахборот технологиялари соҳасида барча йўналишлари бўйича маслаҳат беришади, хусусан қарорларни қабул қилишда ва IT-ташкилотни ривожлантириш концепциясини аниқлашда ёрдам беришади.

Лойиҳа ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш

Компаниямиз мижознинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни яратиш ва модернизация қилиш учун лойиҳа ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизмат кўрсатади.

Ахборот тизимларни яратиш

Ҳар қандай мураккабликдаги ахборот тизимларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, концепция ва лойиҳани яратишдан тортиб, тадбиқ этилган ечимларни қўллаб-қувватлаш ва эксплуатациягача бўлган барча ишларни бажариш.

Веб-сайт ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш

Турли хил технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳар хил веб-сайт, портал ва мобил иловалар дизайнини тўлиқ ва мукаммал ишлаб чиқиш.

Видеохизматлар

Битта ва кўп камера ёрдамида видеотасвир ишларини амалга ошириш (конференциялар, форумлар, ўқув вебинарлар, сайт орқали видетрансляция қилиш, трансляцияни ёзиш, трансляцияни брендлаштириш – видеонамойишлар, титрлар, югувчи қатор, YouTube ва жонли эфир томошабинлар сони бўйича статистика, очиқ ва ёпиқ трансляциялар).

Хизмат олиш учун олдиндан ариза бериш